Оилавий поликлиника биноси қачон замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади?

27.02.2023, 11:59

Оилавий поликлиника биноси қачон замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Самадов Сурхондарё вилоятидаги учрашувларини Жарқўрғон туманидан бошлади.

Дастлаб тумандаги “Қорақурсоқ” ва “Халқабод” маҳаллаларида янги қуриб битказилган бинолар кўздан кечирилди.

Ушбу маҳалладаги янги оилавий поликлиника биносининг қурилиш ишлари 2022 йил декабрь ойида тугалланган. Лекин тиббиёт муассасасини ишга тушириш, зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш ишлари ҳозирга қадар якунига етмаган. Халқ вакили бу масалани ўз назоратига олиб, ижобий ҳал этиш чораларини кўришини билдирди.

Шунингдек, қурилиши бундан 9 ой аввал бошланган 330 ўринли мактаб биносини белгиланган муддатда қурилиш монтаж ишларини сифатли тугатиш бўйича қурувчи ва муттасадди идора раҳбарлари билан суҳбатлашилди.

Депутатнинг кейинги манзил “Халқабод” маҳалласи бўлди. Ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини биноси ва оилавий шифокорлик пунктларида яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.

Иккала бино ҳам таъмирталаб аҳволда эканлиги, ичимлик суви ва тиббий жиҳозлар йўқлиги, лаборатория ташхисларини аниқлашда зарур бўладиган реактив моддалар эски тиббий жиҳозларга тўғри келмаётгани маълум бўлди.

Таҳлиллар учун 20-25 км узоқликдаги туман марказига бориб келиш ноқулайлик туғдираётгани бўйича фуқаролар мурожаат ҳам қилишди. Ушбу муаммони бартараф этиш, айниқса, маҳалла ҳудудига ичимлик суви олиб келиниши, оқова сув тизимлари объектларини қуриш, айримларини реконструкция қилиш ҳамда маҳаллага кириш йўлларини таъмирлаш билан боғлиқ ишлар 2023 йил ҳисобида амалга оширилиши кўзланган.

Аммо уларга бюджетдан ажратилиши режалаштирилган маблағларда муаммолар бор. Депутат мазкур масалани ўз назоратига олиб, ечими юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборишини билдирди.

Депутат Ф.Самадов шунингдек, “Халқабод” маҳалласида 4 йилдан бери хаста бўлиб ётган Асқар Хожжатов ҳолидан хабар олди. Беморнинг касаллик ташхисини аниқлаш ва даволаниши учун “Ордер” олишда кўмак бериладиган бўлди.

  • Кўрилди
    352
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+