Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан Жиззах Политехника институтида ташкиллаштирилган тадбир ана шундай деб номланди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова референдумни ўтказиш тартиб-қоидаларини тушунтириш билан бирга Конституциявий қонун лойиҳасида ўз ифодасини топган янги модда ва нормалар хусусида маълумотлар бериб ўтди.
Таъкидланганидек, янгиланаётган Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни назарда тутади. Янгиланаётган Бош Қомусимиз фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли таъминланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Тадбир ташкилотчилари барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол қатнашишга чақирдилар.
Саида Умаралиева,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг