Янгиланаётган Конституция уй-жой ҳуқуқини кафолатлайди

30.03.2023, 12:06

Янгиланаётган Конституция уй-жой ҳуқуқини кафолатлайди

Каттақўрғон  шаҳар ҳокимлигида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ташвиқотига бағишланган тадбир ташкил этилди. 

Унда  Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси ва вилоят, туман кенгашлари депутатлари, O‘zLiDeP фаоллари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, нуронийлар қатнашди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати Ваҳобжон Муродқобилов янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, янги нормаларнинг жамиятимиз, шу жумладан, ҳар бир инсонга қай даражада муҳимлиги ҳақида атрофлича тушунтириб ўтди.

Хусусан, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

Тадбирда сўз олганлар барчани янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашишга, бунинг учун эса референдумда фаол қатнашишга чақирди.

Пўлат Эргашев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+