Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қиммати ҳар томонлама ҳимояланади

31.03.2023, 12:09

Ўқитувчининг шаъни ва қадр-қиммати ҳар томонлама ҳимояланади

“Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда референдум тарғиботининг навбатдагиси Қўқон Техника университетида бўлиб ўтди.

Унда O‘zLiDeP Фарғона вилояти кенгаши аппарат раҳбари Ҳалимжон Раҳмонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова ва партия Қўқон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Аваз Мазаидов иштирок этди.

Мавлуда Ибрагимова янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар берди. Шу билан бир қаторда таълимдаги  ўзгартиш ва қўшимчаларнинг келгусида ёш авлод камолоти ва ҳимояси борасида батафсил тўхталди.

- Қонун лойиҳасида давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилмоқда, – деди Мавлуда Ибрагимова.

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+