Янгиланаётган Конституция юртдошларимизнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади

07.04.2023, 14:42

Янгиланаётган Конституция юртдошларимизнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади

O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент тадбири Косонсой туманида бўлиб ўтди. Партия Наманган вилоят ҳамда Косонсой туман кенгашлари ташаббуси билан уюштирилган навбатдаги тадбирда тадбиркор, фермер, хотин-қизлар ва ёшлар қатнашди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутатлари Зафар Худайбердиев, Барно Мирзамова, Сардор Ғиёсов, партия вилоят кенгаши раиси Солихон Мўминов, аппарат раҳбари Орифжон Маҳмудов иштирок этиб,  конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

- Инсон қадри ва ҳақ-ҳуқуқлари қадрланган жамиятда инсон эркинлиги юксалади, эркин фаолият учун зарур асослар яратилади, – деди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов. – Конституциямизнинг биринчи моддасидаёқ Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда. Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда.

Масалан, ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Маълумот учун: ўтган йили мамлакатимизда 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратиб берилган бўлса, бу йил 90 минг оилани уй-жойли қилиш марраси олинган. Яқин 2-3 йилда эса бу рақамни 200 мингга етказиш устида ишланмоқда.

Бундан ташқари, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.

Тадбиркорларимиз бунинг аҳамиятини ҳаммадан кўра кўпроқ ҳис қилиши, демакки айнан шу имкониятларни яратиб бераётган янги конституцион нормаларни тўла қўллаб қувватлашлари аниқ, деди сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси Солихон Мўминов барчани бўлажак референдумда фаол бўлишга чақирар экан.

Шундан сўнг иштирокчиларнинг гулдурос  қарсаклари атрофни тутиб кетди.  "Конституция меники, сизники, хаммамизники!” деган чақириқлар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

  • Кўрилди
    318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+