Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити таъминланади

07.04.2023, 15:49

Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити таъминланади

Наманган  шаҳридаги  “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида янгиланаётган Бош қомусимиз тарғиботига бағишланган тадбирда тадбиркорик субъекти вакиллари жам бўлди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ва партия фаоллари иштирок этди. Дастлаб ташвиқот гуруҳи аъзолари бу ерда  фаолият юритаётган “Гаймур текстил 2020”, “Баланс Текс” ва “Мастер Класс” МЧЖларда бўлишди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашишди.

Мулоқот жараёнида янги таҳрирдаги Конституцияда тадбиркорлар, фермерлар учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилаётгани, давлат  ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлар олаётганлиги айтилди.  

Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақлилиги кафоланаётганини эшитган бизнес субъект вакиллари хурсандчиликларини яширишмади.

- Ҳар қандай тадбиркорлик жамиятдаги тинчлик ва хотиржамлик, аҳолининг розилик кайфияти, қолаверса, ҳуқуқ устуворлиги таъминланганига боғлиқлигини ҳамма яхши англайди, – деди партия лидери. – Шундай экан, партиямиз учун, унинг электорати бўлмиш тадбиркор, мулкдор ва фермерлар учун янгиланаётган конституцияда аҳоли турли қатламларининг ижтимоий ҳимоя қилинишига оид нормалар, қолаверса, ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилишга қаратилган янги қоидаларнинг акс этаётгани ниҳоятда муҳим аҳамиятга молик. Айнан ушбу йўналишдаги ўзгаришлар янгиланаётган Конституциянинг туб моҳияти, ўзак-негизини белгиламоқда.

Тадбир якунида иштирокчилар бўлажак референдумда фаол иштирок этиш ва янгиланаётган конституция лойиҳасини ўз овозлари билан маъқуллашларини билдиришди.

  • Кўрилди
    214
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+