Янгиланаётган Конституция аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади

18.04.2023, 16:34

Янгиланаётган Конституция аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади

Янгиланаётган Конституциямиздаги ўзгаришларни аҳолига тушунтириш, референдумда фаол иштирок этишга чақириш мақсадида ўтказилаётган навбатдаги эвент тадбири Бойсун туманидаги Ёшлар истироҳат боғида бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ботир Мардаев, Ҳазратқул Хўжамқулов ҳамда O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиевлар иштирок этиб, ўзгаришларнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритишди.

Таъкидландики, бугун мамлакатимиз ҳар жиҳатдан катта давлатга айланмоқда. Аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етади, жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб ҳаёт шароити яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим.

Булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни –Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституциясини тақозо этади. Айнан шунинг учун ҳам юртимизда Конституциявий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Мисол учун Асосий қонунда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади. Ўтган йили мамлакатимизда 50минг оила учун янги квартираларолишга шароит яратиб берилган бўлса, бу йил 90минг оилани уй-жойли қилиш марраси олинган. Яқин 2-3йилдаэса бу рақамни 200 мингга етказиш устида ишланмоқда.

Бундан ташқари, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда (бозор қийматида) қопланиши таъминланиши кафолатланмоқда.

Шулар ҳақида сўз борар экан, бу ўзгаришлар бизга кўпроқ эркинлик ва ҳуқуқларга эга бўлишимизга имкон яратиши таъкидланди.

Тумандаги ташкилот раҳбарлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда фольклор ансамбль жамоалари, хушовоз санъаткорларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.

  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+