Янгиланаётган Конституция: камбағаллик қисқартирилади, бандлик таъминланади!

18.04.2023, 17:09

Янгиланаётган Конституция: камбағаллик қисқартирилади, бандлик таъминланади!

O‘zLiDeP Шайхонтоҳур туман кенгаши ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўзаро ҳамкорликда тадбир ташкил қилди.

Унда академия ректори Музаффар Комилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари – Нодир Жумаев, Санжар Ҳамидуллаев, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Одилжон Аширов ва талабалар иштирок этди.

“Конституция меники, сеники, бизники!”, “Конституция ўзимизники!” шиори остидаги ушбу йиғилишда сўзга чиққанлар конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб ўтишди.

Таъкидланганидек, ҳужжатда мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёти, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат сифатида Ўзбекистон “суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат” эканлиги ҳамда ушбу принципиал қоидаларни ўзгартириш мумкин эмаслиги алоҳида белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек, Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда.

Учрашув жараёнида талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилишди  ва жавоб олишди.

Таомилга биноан мулоқот сўнгида спикерлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+