Фарзандларингизнинг ёрқин келажаги учун овоз беринг

20.04.2023, 14:29

Фарзандларингизнинг ёрқин келажаги учун овоз беринг

Хива туманидаги 17-мактабда  “Фарзандларингизнинг ёрқин келажаги учун овоз беринг” шиори остида учрашув ўтказилди.

Саёт қишлоғи Чинобод маҳалла аҳли билан бўлган мазкур мулоқотда  O‘zLiDeP Хоразм вилоят  кенгаши раиси И. Файзуллаев Янги Ўзбекистонни барпо этишдек олий мақсад сари қўйилган қадамлар албатта асосий қонунимизни янгилаш зарурлигини тақозо этганини таъкидлади. Конституциямизни қайта ишлаб чиқишда бевосита халқнинг таклиф, хоҳиш-истаклари эътиборга олинганини айтди.

Янги таҳрирдаги ҳужжатда ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли экани белгиланяпти. Ушбу қоиданинг моҳияти шундаки, фуқаролар бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини ўзгалар ҳуқуқларини бузмаган ҳолда мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор мажбуриятларни олмоқда. Аҳолининг барча тоифалари, хусусан, аёл ва эркаклар, болалар, ёшлар, нуронийлар, чет элдаги ватандошларимиз, ҳатто маҳкумларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳам эътиборга олинмоқда.

Тадбир эркин мулоқот тарзида, савол-жавобларга бой, кўтаринки кайфиятда ўтди. Маҳалла аҳли ўзларини қизиқтирган саволларига партия вакилларидан атрофлича жавоб олишди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+