Янги таҳрирдаги Конституция: аграр соҳада янги имкониятлар яратилади
20.04.2023, 16:27
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлди.
Партия лидери Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, булунғурлик фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, томорқа ер эгалари, тажрибали деҳқон ва чорвадорлар билан учрашди. Бўлажак референдум ҳамда Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар, хусусан аграр соҳадаги янгиликлар бўйича ҳам фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мамлакатимизда кластер, фермерлар учун яратилаётан имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталди.
Таъкидлаганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда аграр соҳа эгалари учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда. Давлат ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш бўйича мажбуриятларни олаяпти.
“Навобод наслли парранда” фермер хўжалиги раиси, O‘zLiDeP вилоят Фахрийлар кенгаши раҳбари Ҳайдар Ўроқов сўзга чиқиб, янгиланаётган конституцияда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлиги белгиланаётганини, бу эса соҳа ходимлари учун навбатдаги имкониятлар эканини айтди.
- Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши, у умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулкчиликка йўл қўйилиши назарда тутилмоқда, – деди O‘zLiDeP вилоят Фахрийлар кенгаши аъзоси, фахрий фермер Тўхта Худойназаров. – Бу ишбилармон кишилар учун катта имкониятдир. Улар ихтиёридаги ернинг бозор қиймати шаклланади ва ер капиталга айланади. Қўшилган қиймат занжирини яратишга хизмат қилади.
Учрашув давомида соҳа ходимларини қизиқтирган кўплаб саволларга тўлиқ жавоб берилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари халқ манфаатлари йўлида
20.04.2024, 12:06
-
Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди
20.04.2024, 08:28
Фикрингизни қолдиринг