Пойтахтнинг ишбилармон аёллари аниқланмоқда

21.07.2023, 11:43

Пойтахтнинг ишбилармон аёллари аниқланмоқда

Тошкент шаҳрида “Ишбилармон аёл - 2023” кўрик-танловининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилмоқда.

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Юнусобод туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл-2023” кўрик танловининг туман босқичида тумандаги энг фаол тадбиркор аёллар, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизлар, хунармандлар, тикув цехлари раҳбарлари фаол иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштироки рағбатлантирилиб 1, 2, 3 - ўринлар ҳамда номинация ғолиблари белгилаб берилди. Унга кўра 3-ўринни “OLLEE” МЧЖ директори Ли Олеся Евгеньевна эгаллаган бўлса, 2-ўринни “MODERN FURNITURE” МЧЖ раҳбари Венера Боцманова эгаллади. 1-ўрин ғолибаси эса “BEMBY KIDS COLLECTION” МЧЖ директори Фотима Муродалиева эгаллаб шаҳар-республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, мазкур кўрик-танловининг Яккасарой туман босқичида “Замонавий ташаббускор аёл” номинацияси бўйича “Ёдгора плюс” оилавий корхона рахбари Ёдгор Расулова эгаллаган бўлса, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси бўйича Мадинабону Зокирова қўлга киритди. 3-ўринни минглаб аёлларни иш билан таъминлаб, уларни бўш вақтларини унумли ва фойдали ўтишига ўзининг хиссасини қўшиб келаётган Камола Хаитбоева эгаллади.

Яна бир 3-ўринга зардўштлик санъатини ёшларга аёлларга беминнат ўргатиб келаётган минглаб шогирдларнинг устози Феруза Сагатова лойиқ деб топилди. 2-ўринни миллий руҳдаги тақинчоқларни ясашда юздан ортиқ аёлларимизни бандлигини таъминлашда моҳирлик билан устозлик қилиб келаётган ва бугунги кунда ўз маҳсулотларини чет давлатларга ва туристларга етказиб, ўзбек миллий ва қадриятларимизга содиқлик билан хизмат қилаётган Муштарийбону Комилова эгаллади.

1-ўрин ғолибаси эса “Бибинур” ўқув маркази раҳбари Бибинур Муҳаммадиева эгаллаб шаҳар-республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+