Жондорлик ҳунарманд, ишбилармон ва фермер аёллар эътироф этилди

04.08.2023, 15:01

Жондорлик ҳунарманд, ишбилармон ва фермер аёллар эътироф этилди

O'zLiDeP Жондор туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл – 2023” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда ўнлаб ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.

Тадбирда иштирокчилар 5 та номинация буйича узаро беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси бўйича ғолиблик якка тартибдаги тадбиркор, партия фаоли – Феруза Ботировага, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича ғолиблик “Дилшода Имона Имрон” МЧЖ раҳбари, партия фаоли Гулбарчин Мўминовага, “Замонавий ташаббускор аёл” номинацияси бўйича ғолиблик якка тартибдаги тадбиркор Қурсия Пўлатовага, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” номинацияси бўйича ғолиблик Дилдора Шароповага, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”номинацияси бўйича ғолиблик эса – “Ражаб Садриддин Нозим Азиза” МЧЖ раҳбари Наргиза Юсуповага насиб этди.

Ташкилотчилар томонидан ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+