Ғиждувоннинг замонавий тадбиркор аёллари ҳар жабҳада пешқадам

04.08.2023, 17:48

Ғиждувоннинг замонавий  тадбиркор аёллари ҳар жабҳада пешқадам

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш мақсадида ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этмоқда.

Анъанавий кўрик-танловнинг 2023 йилги Ғиждувон тумани босқичида фаол ва тажрибали тадбиркор ҳунарманд хотин-қизлар ўз маҳсулотлари ва ишланмалари билан иштирок этдилар.

Тадбир аввалида “Ғиждувон Машҳураси” хусусий корхонаси раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Замира Сафарова оилавий тадбиркорликни ривожланишини рағбатлантириш, туман иқтисодиётини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар иштирокидаги хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини сифат жиҳатдан ривожлантиришда илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш имконини бераётганини таъкидлади.

Кўрик-танлов доирасида жойларда ўтказилган ўрганишлар бу борада муайян тажриба тўпланганлиги маълум бўлди.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига биноан 5 та номинация бўйича энг фаол, тадбиркор ва ишбилармон аёллар аниқланди. Ғолиблар вилоят босқичида ўзаро беллашадилар.

  • Кўрилди
    435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+