Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланди
07.08.2023, 14:25
Ишбилармон аёл-2023" кўрик-танловининг Кармана туман босқичида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи аёлларнинг энг ташаббускор фаоллари саралаб олинди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови иқтисодиёт, кичик бизнес ва хусусий сектор, шунингдек, ҳунармандчилик ва касаначиликнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаоллигини янада ошириш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Ушбу танловда тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси билан иштирок этиб, янги иш ўринлари яратганликларини, халқимизга сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйганликларини кўрсата олдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига биноан “Замонавий ташаббускор аёл” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Рустамова Гулшан, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси бўйича Жураева Санобар, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Раҳмонова Маҳлиё, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича якка тартибдаги тадбиркор Раҳматова Нигоралар ғолибликни қўлга киритдилар.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини кўп тармоқли тадбиркор аёл “Икки фаришта” хусусий корхонаси раҳбари, O'zLiDeP фаоли Юлдошева Лобар қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг