Деновлик ишбилармон аёллар вилоят босқичида қатнашади

07.08.2023, 14:58

Деновлик ишбилармон аёллар вилоят босқичида қатнашади

Денов тумани Водий маҳалласида жойлашган Фарғона маданият уйида ташкил этилган "Ишбилармон аёл-2023" кўрик-танловнинг туман босқичида туман ҳокими И.Аброров иштирок этиб, "Аёл тадбиркор бўлса, ҳаёти гўзаллашади, оила фаровонлиги ортади, жамият ҳаётидаги иштироки фаоллашишини билдирдилар.

Тадбир давомида ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг кўргазмали фаолиятлари ўрганилиб, 1-ўринни Водий маҳалласида ташкил этилган “Денов Саодатхон-текстил” хусусий корхонаси раҳбари Тошмуратова Зарина, 2-ўринни Нурли манзил маҳалласи ҳудудидаги хотин-қизлар тадбиркорлик марказида фаолият юритаётган “Ясмина” тикувчилик цехи раҳбари Тошбўтаева Наргиза, 3-ўринни Буюк келажак маҳалласи ҳудудидаги “Завқибек” якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти раҳбари Қораева Малоҳатлар эгаллади ва вилоят ҳудудий босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир сўнгида иштирок этган ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирландилар

  • Кўрилди
    663
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+