Қувасойлик ишбилармон хотин-қизлар ўзаро беллашдилар

09.08.2023, 09:31

Қувасойлик ишбилармон хотин-қизлар ўзаро беллашдилар

"Ишбилармон аёл-2023" кўрик-танловининг Қувасой шаҳар босқичи  бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб тадбиркор, ҳунарманд фермер ва ишбилармон аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.

Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати  иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.                  

Танлов якунларига кўра тадбиркор Ҳакимова Ирода 3- ўринни, оилавий тадбиркор Маматбаева Мадина 2-ўринни, фермер Абдурахмонова Дилдора 1-ўринни эгаллади.   

Шунингдек, оилавий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик фаолиятларида салмоқли ютуқларга эришиб, аҳоли бандлигига кўмаклашишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ тадбиркор аёллар ҳам турли номинациялар бўйича иштирокчилар партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+