Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

09.08.2023, 09:40

Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

O'zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши ва Самарқанд вилоят Оқила аёллар ҳаракати ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб тарзда ўтказиш мақсадида “Ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий-маънавий етук хотин-қизлар - оила ва жамият тараққиёти кафолатидир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Оқила аёллар ҳаракати вилоят, туман фаоллари, O'zLiDeP “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари, депутатлар, партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш ва истиқлол туфайли ўзлигимизни англаб, ҳуррият берган беқиёс имкониятлар негизида эртанги кунимиз - эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этаётганлигимиз қайд этилди.

Шунингдек, истиқлол йилларида оналик ва болалик муҳофазаси мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук авлодни вояга етказишга қаратилган, узоқни кўзлаб ишлаб чиқилган умуммиллий дастурлар амалиётга изчил жорий этилмоқда. “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади”, деган олижаноб ғоя ҳаётимизда муҳим ўрин лозимлиги қайд этилди.

Жонли мулоқот тарзида ўтган тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамини муносиб нишонлаш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилиш, соҳада ишга солинмаётган имкониятлардан фойдаланиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+