Оҳангароннинг ишбилармон аёли аниқланди

09.08.2023, 09:44

Оҳангароннинг ишбилармон аёли аниқланди

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллик тўйи остонасида Оҳангарон шаҳридаги “Ишга марҳамат” микромарказида ўтказилган партия "Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ташкил этилди.

Оҳангарон шаҳрида фаолият юритаётган салоҳиятли фермер, тадбиркор ва ишбилармон аёлларни саралаш тадбирида танловда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркор аёллар қатнашишди.

Кўргазмада фермер, тадбиркорларнинг сабзавот ва полиз экинлари, қуруқ ва хўл мевалар, дуккакли ва бошоқли дон маҳсулотлари, тўқимачилик, тикувчилик, тўқувчилик каби саноат, заргарлик, кандакорлик, саватчилик ва тўқима мебель жиҳозлари, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, рассомлик сингари бадиий ҳунармандчилик буюмлари намойиш этилди.

Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” деган ҳаётий шиор бугунги танлов иштирокчиларининг фаолияти билан ҳамоҳанг эканига урғу берди.

Шундан сўнг, кўрик-танлов ғолиблари бирма-бир эълон қилинди. Унга кўра, танловнинг 3-ўрнига ўз хонадонида айрон қадоқлаш кичик цехини ташкил қилиб, оилавий тадбиркорликни самарали йўлга қўйган Муаззамхон Алимова ҳамда Оҳангарон шаҳрида касб-ҳунар ўргатувчи ўқув маркази ташкиллаштириб, турли декоратив гуллар ясаш ортидан даромад топаётган фаол тадбиркор аёллардан бири Гулчеҳра Эламасовалар лойиқ деб топилишди.

Танловнинг фахрли 2-ўрни уйида сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган замонавий кичик корхона барпо этиб, ўзи истиқомат қилаётган “Қўрғон” МФЙдаги хотин-қизларни иш билан таъминлаётган оилавий тадбиркор Шахло Султанова, хусусий оилавий тадбиркор, тикув цехи раҳбари Наргиза Бекляроваларга насиб қилди.

Саватчилик ва тўқима мебель жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик корхона раҳбари Баҳодирова Зарифа Оқилхоновна эса тадбиркор аёллар орасидан энг муносиб деб топилиб, 1-ўринни қўлга киритди.

Кўрик-танловда иштирок этган 11 нафардан ортиқ бошқа иштирокчилар ҳам танловнинг турли номинацияларига муносиб кўрилишди.

Танлов ғолибалари партиянинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири.

  • Кўрилди
    586
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+