Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди

11.09.2023, 16:36

Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди

Термиз шаҳридаги “Geniy-Termiz” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби, O'zLiDeP Термиз шаҳар кенгаши депутати Геннадий Кравченя билан тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувда Геннадий Кравченя тадбиркорлик фаолияти, эришган ютуқлари, муваффақиятларининг муҳим омиллари ҳақида иштирокчиларга гапириб берди. Ёшлар ҳамда аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. 

–  Ҳар қандай ишда муваффақиятга эришишнинг асосий омиллари изланиш, саъй-ҳаракат, машаққатли меҳнат, энг асосийси, омилкорлик билан иш юритишда, – дейди тадбиркор Г.Кравченя.

Бу каби учрашувлар тадбиркорликни энди бошлаган, тадбиркорликка қизиққан ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги билим ва тушунчаларини бойитишга, бизнесга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилмоқда.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+