Депутат халқаро даражадаги юқори технологик корхонада бўлди

12.09.2023, 11:27

Депутат халқаро даражадаги юқори технологик корхонада бўлди

Маълумки, лаборатор диагностика тиббиётнинг асосий қисми. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида қатор ютуқларга эришилмоқда. Аҳолига тиббий кўрсатиладиган тиббий хизматнинг сифатини яхшилашда лаборатория диагностикаси муҳим ўрин тутади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Николаевич Пак ўзи сайланган Тошкент вилоятидаги сайловчилари билан учрашиш, ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар  ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида амалга оширган ташрифи мобайнида Марказий Осиёда ягона бўлган ROSSA – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биотехнологик маҳсулотларни яратиш буйича энг йирик илмий-ишлаб чиқариш мажмуасида ҳам бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2018 йилда асос солинган мазкур корхона лаборатория диагностикаси соҳасига ва лаборатория диагностикаси соҳасида халқаро даражадаги юқори технологик комплексни яратишга ихтисослашган илмий-ишлаб чиқариш биотехнологик компанияси ҳисобланади.

Ҳар бир инсоннинг индивидуаллигини замонавий тиббиётнинг асоси деб ҳисобловчи корхона Ўзбекистонда биринчи бўлиб генетик диагностикадан ҳужайра ва ген терапиясини ривожлантиришгача бўлган биотехнологик маҳсулотлар тизимини яратмоқда ва ишлаб чиқармоқда.

Мақсади – соғлиқни сақлаш, ветеринария ва озиқ-овқат саноати соҳасида мамлакатимизнинг биохавфсизлигини таъминлаш бўлган корхона илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш ва илғор биотехнологияларни одамларнинг кундалик ҳаётига жорий этишни ўзининг асосий вазифаси этиб белгилаб олган.

Бугунги кунда 100 дан ортиқ киши фаолият юритаётган корхона жамоасининг ярми ёш олимлар ва тадқиқотчилар экани, қолаверса, бу ерда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларнинг иқтидорли талабаларини жалб этиш ҳисобига кадрлар сони босқичма-босқич кўпайиб бораётгани негизида жуда катта салоҳият ётганини таъкидлади.

Шунингдек, компания ўз илмий-тадқиқот майдончасида ёш мутахассисларни тайёрлаётгани Янги Ўзбекистон Фармацевтика фани ва саноатида туб бурилиш ясаб, соҳа тараққиётига муҳим хисса бўлиб қўшилишининг ўзи катта қувончли ҳодиса эканини билдирди.

Корхона директори Тян Яна Иосифовна билан ўзаро қизғин мулоқот чоғида депутатга берилган маълумотга кўра, ишлаб чиқариш ҳажми ишлаб чиқаришнинг биринчи йилида 3 миллиондан ортиқ тест синовлари ва сарф материалларини ташкил этади, кейинчалик ҳар йили 30-40 % га ошиб боради. Бу эса Ўзбекистон бозорининг тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида қўлланиладиган маҳаллий ишлаб чиқаришнинг замонавий лаборатория диагностика ечимларига бўлган асосий эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, Ўзбекистон биотехнология секторининг экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради.

Корхона раҳбарининг мажмуа фаолияти ҳақидаги маълумотларини тинглаб, яқиндан ўрганган депутат уни қийнаб турган муаммолар билан ҳам қизиқди.

Ўз навбатида корхона раҳбари мамлакатда замонавий диагностика ва даволаш имкониятларини янада кенгайтириш борасида фаолият юритаётган компания ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорчилик билдираркан, ташкилот ҳали АҚШ, Канада, Япония ва Европа Иттифоқи сингари биотехнологик маҳсулотларни етакчи ишлаб чиқарувчилари бўлган давлатлар орасида Марказий Осиёда илк бора ташкил этилгани учун стандартлаштириш йўналишида айрим муаммоларга дуч келинаётганини айтиб, мазкур масалаларда қонунчиликка киритиладиган таклифларини берди.

Депутат мамлакат фармацевтика саноатида муҳим ўрин тутувчи корхона раҳбарини диққат билан тингларкан, мазкур масалани биргаликда баҳамжиҳат ўрганиб, ижобий ечим топишга ваъда берди.

Давронбек Камолиддинов,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    234
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+