Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот тизими жорий этилади

13.09.2023, 17:26

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот тизими жорий этилади

Инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, муносиб турмуш шароити билан таъминлаш каби улкан мақсад ва марралар кўзланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси Президентимиз Фармони билан тасдиқланди.

Мазкур стратегияни амалга ошириш ва аниқ кўрсаткичларга эришиш борасида бешта устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсадни ўз ичига қамраб олган.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бешинчи йўналиши бўлган “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш йўналиши бўйича ҳам қатор мақсадлар, ташаббуслар ўрин олган.

Стратегиянинг ушбу йўналишида акс этган хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш борасида белгилаб берилган вазифалар ҳам муҳим аҳамият эгадир.

Хусусан, Ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ва уларнинг сонини 300 тага етказиш,  ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишидаги олийгоҳларда хориждаги ватандошлар учун 200 та грант ажратиш кўзда тутилган. Шунингдек, Ватандошлар иштирокида тиббиёт, таълим ва илм-фан соҳаларида 100 та лойиҳани амалга ошириш, ватандошлар жамоат бирлашмаларига етказиб бериладиган бадиий адабиётлар сонини  100 мингтага ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Бизнинг партиямиз ҳам бу борада ўзининг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, унга кўра хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ёш ватандошларимиз билан тизимли мулоқотларни ташкил этиш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишга қаратилган “Ватандошга маслаҳат” акциясини амалга оширишни кўзда тутган.

Умуман олганда, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда парламент вакиллари олдида ҳам улкан масъулият юклайди.

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+