Депутат нурафшонлик сайловчилар билан учрашди

15.09.2023, 13:09

Депутат нурафшонлик сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида сайловчилар билан учрашиб, юзма-юз мулоқотда бўлди.

Нурафшон шаҳридаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказида “Оқила аёллар” ҳаракати фаоллари ҳамда шаҳар ҳокими ёрдамчиларидан иборат сайловчилар билан қизғин ўтган мулоқотда асосий эътибор мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида олиб борилган тизимли ислоҳотлар ҳамда янгиланган Конституциянинг мазмун-моҳияти, қабул қилинаётган янги Қонунлар тарғиботи, уларнинг фуқароларимиз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги долзарб жиҳатларига қаратилди.

Мулоқотда опа-сингилларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш – устувор вазифалардан сирасига киритилганини таъкидлади.

Жамиятда янги маънавий макон яратиш, маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш, аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқчил тилда тушунтиришда “Оқила аёллар” ҳаракати фаолларининг ўз ўрни борлигини эътироф этди.

Бу борада уларнинг эзгуликка йўғрилган келгуси фаолиятларида муваффақиятлар ва куч-қувват тилади.

Марказнинг катта йиғинлар залида Нурафшон шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари билан учрашган депутат мулоқот жараёнида бугун “ҳоким ёрдамчилари”га юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажариш ҳамда халқимизни рози қилиш учун молиявий дастаклар берилганини алоҳида қайд этди.

Мамлакатни ортга қайтмас шиддатли тараққиёт йўлидан оғишмай боришида ҳоким ёрдамчиларининг ўз муносиб ўрни борлиги, бу эса, улар зиммасига катта масъулият юклашини уқтирди.

Аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этишда ҳар қандай ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Бу борада ҳаммани ягона – одамларни рози қилишдек улуғвор мақсад жипслаштириши зарурлигини бот-бот таъкидлади.

 Ҳоким ёрдамчилари билан кечган ўзаро қизғин мулоқот сўнггида депутат уларга халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлида камарбаста бўлишдек, олийжаноб ишларида зафарлар тилади.

Жаҳонгир Остонақулов,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш ва

 сиёсий таълим бўлими мудири

  • Кўрилди
    275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+