O‘zLiDePнинг “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” йиғилишида тадбиркор аёлларнинг 12 та таклиф ва муаммолари муҳокама этилди

06.04.2018, 10:38

O‘zLiDePнинг “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” йиғилишида тадбиркор аёлларнинг 12 та таклиф ва муаммолари муҳокама этилди

O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши Навоий шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган кенг қамровли устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этди.

Тадбиркор хотин-қизларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини ошириш, партия қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” фаолиятини янада жонлантиришга қаратилган  мулоқотда вилоят эксперт гуруҳи аъзоларига тадбиркор хотин-қизлардан 12 та муаммо ва таклифлар келиб тушди.

– Мулоқот давомида солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепциясига бир нечта таклифлар бериш ва тадбиркорлик фаолиятимга доир муаммоларга ечим топиш мақсадида келган эдим, – дейди тадбиркор аёл Холисхон Қудратова. – Тадбир давомида давлат Солиқ бошқармаси ходимларига концепцияга доир ўз таклифларимни бердим ва фаолиятимда учраётган муаммолар юзасидан “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш эксперт гуруҳи” аъзоларига мурожаат қилдим. Ташкилотчиларга раҳмат! Уларнинг ташаббуслари билан муаммоим ижобий ҳал этилди.   

 Шунингдек, мулоқот давомида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар тадбиркорлар томонидан атрофлича ўрганилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

– Бугунги замон тадбиркорники, – дейди  партия вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Н.Саимова. – Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбикорликка бўлган эътибор кўлами янада кенгайди. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури эса бу эътиборнинг мантиқий давомидир.

Мулоқотда “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” аъзолари томонидан бу каби тадбирларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказишга келишиб олинди.

М.ҲАМРОЕВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1955
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+