Аёл билан жамият гўзал, ҳаёт чароғон

29.09.2023, 16:17

Аёл билан жамият гўзал, ҳаёт чароғон

– Аёлни эъзозлаш ва унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Юртимизда хотин-қизларга юксак ҳурмат, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани, бу борадаги тизимли ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳам бежиз эмас.

Аёл бугун нафақат она ёки оқила оила бекаси, балки у ўқитувчи, шифокор, тадбиркор, фермер. Бир сўз билан айтганда, у билан жамият гўзал, ҳаёт чароғон.

O‘zLiDeP томонидан ташкил этиб келинаётган “Ишбилармон аёл – 2023” кўрик-танлови партиянинг сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мустақил юртимизда фермерлик ҳаракати кенг оммалашгани натижасида 2010 йилда 20 гектар майдонда “Анвар Азиза Инвест” фермер хўжалигига асос солганмиз. Аввал ғалла ва пахта етиштирилган бўлса, кейинчалик узумчилик, боғдорчилик фаолияти ташкил этилди. Ишчилар сони эса 31 нафарни ташкил этади. Уларнинг аксарияти шу маҳаллада истиқомат қилаётган хотин-қизлардан иборат.

Биз бўшаган ерларга иккинчи экин экиш учун тумандаги Беклар ва Хончорбоғ маҳалларидаги кам таъминланган аёллардан 50 нафардан ортиғига 0,30 сотихдан ер ажратиб бериб, экиндан даромад олишларига бош бўлмоқдамиз. Ишсиз маҳалладошларимиз бандлигини таъминлаш мақсадида узум етиштириш сирасрорларини йигит-қизларга ўргатяпмиз.

Тавсия ХАЙРУЛЛАЕВА,

Тойлоқ туманидаги “Анвар Азиза Инвест” фермер хўжалиги раҳбари,

“Ишбилармон аёл – 2023” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолиби

  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+