Гиламбопда кўчалар асфальт қилинмоқда

06.10.2023, 17:02

Гиламбопда кўчалар асфальт қилинмоқда

Бугун кўчаси обод бўлаётганларнинг хурсандчилиги катта. Шу жумладан, Қизириқ туманидаги "Гиламбоп" маҳалласидагиларнинг ҳам кайфияти чоғ. Сабаби ёзда тупроқ, қишда лой бўлиб одамларга ноқулайлик туғдирган маҳалла кўчаларига бугун асфальт ётқизилмоқда.

Ички кўчаларни таъмирлаш бўйича аҳолининг шу ҳудуддан сайланган ЎзЛиДеП туман Кенгаши депутати Сирожиддин Бобоевга қилган мурожаати ниҳоят натижа берди. Депутатлик сўровларидан сўнг, давлат дастурига киритилгач, маҳалладаги 2550 метр узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизиш учун маблағ ажратилиб, амалий ишлар бошлаб юборилди. Ҳозирда 1 км ҳудуд асфальтланиб, таъмирлаш ишлари яна давом эттирилмоқда.

- Бундан ташқари, ўтган йили маҳалладаги Ислом Каримов кўчасини таъмирлаш бўйича "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида "Опен бюджет" дастурида 746 миллион сўмлик лойиҳасини маҳалла вакиллари фаоллиги билан ютиб олганмиз, - дейди депутат Сирожиддин Бобоев. - Мазкур лойиҳа бўйича ҳам яна 2 км масофадаги кўча таъмирланади. Мазкур асфалтлаш жараёни ҳам тез орада бошланади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    255
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+