O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши фаолияти таҳлил қилинди

25.10.2023, 12:04

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши фаолияти таҳлил қилинди

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ва кейинги устувор вазифалар кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ҳозирги пайтда шаҳарда O’zLiDeP аъзолари сони 13343 нафардан иборат бўлиб, улар 98 та БПТ атрофида бирлашган. Партия аъзолари сони салкам 2,5 мингтага ошиб, улар иштирокида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор бериляпти. Жойларда ўтказилиб келинаётган турли тадбирлар давомида партиянинг сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларнинг амалдаги ижроси, маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган халқ вакилларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги фаолиятининг аниқ натижалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Маҳаллий Кенгашдаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан мутасадди ташкилотларга 207 та депутатлик сўровлари юборилган.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала ҳам партия фаоллари эътиборида бўлди. Унга мувофиқ Бухоро шаҳрида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Муҳокама этилган ушбу масала юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланиб, 12 кишидан иборат ишчи гуруҳнинг таркиби тасдиқланди ҳамда унинг зиммасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда O’zLiDePнинг 20 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлашга қаратилган тадбирларни жойларда уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича галдаги вазифалар ҳам белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+