Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

27.10.2023, 17:54

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Ғиждувон туман ҳокимлиги мажлислар залида Парламент қуйи палатаси депутатлари иштирокида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда сиёсий партиялар вакиллари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги мактабгача таълим ташкилоти ва мактаб директорлари ҳамда бош қабир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухрат Бафоев иштирокчиларни мазкур қонун лойиҳаси билан батафсил  таништириб ўтди.

“Конститусиявий қонун лойиҳасига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими асосида ўтказиш, яъни қуйи палатанинг 75 нафар депутати аввалгидек мажоритар, қолган 75 нафари эса пропорционал сайлов тизими асосида сайланиши белгиланмоқда”, — деди депутат Ш.Бафоев.

Тадбирда O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  Б.Очилов сўзга чиқиб, муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси ва "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгилаб берилган устувор мақсад ва вазифалар ижросини туман миқиёсида амалга ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга депутатлар томонидан асослантирилган жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+