17 нафар аёлга тикув машинаси берилди

09.11.2023, 16:53

17 нафар аёлга тикув машинаси берилди

Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги Султонобод шаҳарчаси, Хуробод ва Кўнчилик МФЙда O'zLiDeP депутати Ботиржон Мўминов ташаббуси билан “Бир депутат 100 аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ишларини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, уй меҳнати ва касаначилик тармоқларини кенгайтириш мақсадида маҳалла хотин-қизларига тикув машиналари топширилди.

Хотин-қизларни жамиятда ўз ўрнини топиши, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада ўзининг аниқ чора-тадбирларини ишлаб чиққан партия вакиллари, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари муҳим амалий ишларни рўёбга чиқариб келмоқдалар. Ана шундай хайрли ишлардан бири Қўрғонтепанинг Ҳуробод ва Кўнчилик маҳаллаларида амалга оширилди. Мазкур маҳаллалардаги 17 нафар Аёллар дафтарида турган хотин-қизларига тикув машиналари топширилганда бундай эътибор ва ғамхўрликдан уларнинг қувончи кўкка етди.

- Бугун маҳалламизда чинакамига байрам бўлди. Оддий аёлларларимизга берилган эътибор ва ишонч бизларни беҳад қувонтирди. Юртимизда аёлларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эъзоздан ғоят мамнун бўлдик. Хусусан, “Ўзбекистон - 2030” Стратегиясининг 25-мақсади ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш ва хотин-қизларни ёшларни касбга йўналтириш ва бу орқали уларнинг бандлиги таъминлаш вазифаларини амалга оширилишида O'zLiDePнинг фаоллари, депутатлари халқ орасига кириб, уларнинг дарду-ташвишларини тинглаб, азалий қадриятларимизни тиклашга ёрдам беришмоқда. Улар аёлларга тайёр маблағ эмас, шу маблағни топишнинг калитини беришмоқда. Хотин-қизларимизннинг ишбилармонлик, тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватламоқдалар, - деди маҳалла раиси Ойистахон Абдуваҳобова .

Партиянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, туман кенгаши депутатиининг бу ташаббуси маҳалла аҳлини янада руҳлантирди. Уларга тадбиркорлик ишларини юритиб, янги-янги ютуқларни қўлга киритишига мотивация берди.

  • Кўрилди
    220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+