Мирзаобод тумани сессиясида мутасадди раҳбарлар ишига танқидий баҳо берилди

10.11.2023, 15:42

Мирзаобод тумани сессиясида мутасадди раҳбарлар ишига танқидий баҳо берилди

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг 75-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман сектор раҳбарлари, тумани ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, жамоат ва бошқа ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибига асосан 2 та масала, яъни Мирзаобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларнинг ҳолати ҳамда келгусида белгиланган асосий вазифалар тўғрисида ва Мирзаобод туманида сув русурсларидан унумли фойдаланишда замонавий сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги муҳокама этилди.

Биринчи масала юзасидан Мирзаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Б.Хатамов ахборот берди.

Таъкидланганидек, 2023-2024 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда туман аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ҳамда назоратни йўлга қўйиш ва нархларнинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Туман бўйича 2023-2024 йилларнинг қиш-бахор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эхтиёжини таъминлаш мақсадида “Маржонбулоқ файзи” МЧЖ, "Бек кластер" МЧЖ, "Бунёдкор гўшт сут савдо" МЧЖ ҳамда
“FS LOGISTICS” МЧЖ томонидан жами 383 тонна, шундан, картошка
227 тонна, пиёз 31 тонна, сабзи 85 тонна ҳамда 40 тонна гуруч маҳсулотларини захирага жамғариш қўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда картошка 30 тонна, режага нисбатан 13 %, пиёз 143 тонна, режага нисбатан 464 % ҳамда 142 тонна гуруч маҳсулотлари режага нисбатан 142 % жами 315 тонна ёки 82 фоиз маҳсулотлар захира сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғарилган.

Бугунги кунда 5 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхоналари ва совутиш сиғимлари мавжуд бўлиб, уларнинг сиғими 3300 тоннани ташкил этади.

Сессияда кун тартибидаги иккинчи масала, Мирзаобод туманида сув русурсларидан унумли фойдаланишда замонавий сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида Мирзаобод тумани Ирригация бўлими бошлиғи С.Юнусов ҳисобот берди.

Мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида сув тежовчи технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман ирригация бўлими ҳисобида 16 та 93,2 км узунликдаги хўжаликлараро каналлар мавжуд бўлиб, ушбу каналларда жами 133 та гидротехник иншоатлар жойлашган.

Туманда вегетация мавсумида 184 млн. м3 сув ҳамда новегетация мавсумида 70,4 млн. м3 сув 5000 гектар ғалла майдонлари ва 7500 гектар пахта майдони, 1438 гектар аҳоли томорқаси ҳамда 2106 гектар бошқа майдонларни суғориш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли сув етказиб берилди.

Туманда 2019-2023 йиллар давомида жами 1 та қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштирувчи корхонаси томонидан 1971,0 гектар майдонларда сув тежовчи технологиялар жорий этилди.

Ушбу технологиялар қўлланилиши ўлароқ туманда жами 1971,0 гектар майдонларида томчилатиб суғориш жорий этилнганлиги боис 7,602 млн. м3 сув иқтисод қилинди.

2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан тумандаги суғориладиган экин майдонларида жами 258,0 гектар майдонларда сув тежовчи технологиялар жорий этиш режалаштирилган бўлса ҳисобот даврида, 18 та контурда 1 та қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи корхонасининг 258 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.

Йиғилишда депутатлар томонидан ҳудудда ўрганишлар давомида аниқланган муаммолар ва камчиликлар рўй-рост айтилди, кўтарилган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан сессиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+