Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

10.11.2023, 15:46

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлари давомида Гулистон шаҳрида жойлашган Ҳалимова Худойбердиева номидаги ижод мактабида бўлиб, ушбу мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси мактаб директори ва ўқитувчилар билан мулоқотда Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари, жамиятда хотин-қизларнинг янада фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Мазкур ҳужжатда гендер тенглик масаласи ҳам ўрин олганлиги алоҳида эътироф этилди.

Конституциявий қонун лойиҳаси билан партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар беш нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши назарда тутилаётгани гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга имкон беради.

Умуман олганда, Конституциявий қонун лойиҳаси сиёсий партиялар ва депутатлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига, партиялар мавқеи ҳамда сайлов органларининг профессионаллик даражаси янада ошишига хизмат қилади.

Мулоқотда партия етакчиси Конституциявий қонун лойиҳасига партия қуйи бўғинлари, ҳудудий кенгашлар вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ўз таклифлари билан фаол иштирок этганини алоҳида эътироф этди.

 

  • Кўрилди
    219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+