O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатяпти

10.11.2023, 16:58

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатяпти

Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Севара Муслимова, партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Диёра Болтаевалар Қибрай туманидаги “Batik” ҳамда “SHAHANTEKS” текстиль корхонасида бўлиб, корхонада меҳнат қилаётган аёллар билан учрашишди.

“Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар билан иш жараёни устида суҳбатлашилиб, уларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти тарғиб қилинди.

Хусусан, стратегияда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш, жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, “Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизмини яратиш, мазкур ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалалари қамраб олингани ҳақида сўз юритилди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг муносиб меҳнати ва турмуши, қобилият ва салоҳиятини намойиш этиши учун шарт-шароит яратиш, оналик ва болаликни, оила институтини муҳофаза қилиш, жамиятда хотин-қизларнинг роли ва мақомини ошириш бундан кейин ҳам O`zLiDeP нинг энг муҳим вазифалари бўлиб қолиши айтилди.

Дилдан суҳбат асносида хотин-қизларнинг таълим олиш, ижтимоий уй-жойлар билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, иш билан бандлик, меҳнат муҳофазасига доир муаммолари бирма-бир тингланди. Аёлларнинг муаммоларини жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб, тегишли тартибда кўмаклашиш мақсадида амалий чора-тадбирлар механизми ишлаб чиқилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+