Жорий йилда “Пахтакортекс”да 300 та янги иш ўрни яратилади

10.04.2018, 19:00

Жорий йилда “Пахтакортекс”да  300 та янги иш ўрни яратилади

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги “Пахтакортекс” масъулияти чекланган жамияти шаклида барпо этилаётган Ўзбекистон – Швейцария қўшма корхонаси бир кунда 24 тонна, йил давомида эса 9 минг тонна пахта хом ашёсини қайта ишлашга мўлжалланган. Калава ип ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур лойиҳани амалга ошириш учун йўналтирилган 22 миллион 500 минг АҚШ доллари қийматидаги маблағнинг 60 фоизи хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

– Корхонада ўтган йил июнь ойидан бошлаб қурилиш ишлари бошланган эди, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бўлим мудири Алишер Фозилов. – Айни пайтда бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. Бундай йирик лойиҳалар барпо этилаётган ҳудудларда янги инфратузилма шаклланиши сир эмас. Бундан ташқари, корхона иш бошласа, кўплаб кичик бизнес субъектларини ташкил этишга ҳам кенг имконият яратилади. Энг муҳими, жорий йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилиши мўлжалланаётган корхонада 300 та янги иш ўрни яратилади.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларни нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам чиқариш режалаштирилган.

Саида УМАРАЛИЕВА,

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+