Озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлик ҳолати ўрганилди

17.11.2023, 15:40

Озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлик ҳолати ўрганилди

Ўтган ҳафта давомида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари ва депутатлик гуруҳлари Пахтаобод туманидаги “Деҳқон бозор” МЧЖда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш бўйича қилинган ишлар, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, энг аввало, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлиги ҳамда соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар бўйича жамоатчилик назорати олиб борди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати якуни юзасидан O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ва доимий комиссия аъзолари билан биргаликда ўрганишлар натижасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ҳозирги кунда тумандаги Деҳқон бозор ҳудудида ободонлаштириш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилаётганлиги, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узликсиз таъминлаш борасида захиралар яратилганлиги, тадбиркорлар учун қулай шароитлар мавжудлиги, санитария-эпидемиалогия қоидаларига риоя этилаётганлиги, энг муҳими аҳоли учун янада қулайлик яратиш мақсадида “Элга хизмат” расталари ташкил этилганлиги, расталарда бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзонлаштирилган нарҳларда сотилмоқда.

Депутатлар қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш бўйича ҳам қилинган ишларни кўзда кечирди.

Ўрганишлар давомида депутатлар томонидан қиш мавсуми учун озиқ-овқат захираларини сифатли тарзда сақланиб туриши ҳамда тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш учун павилионлар атрофини иссиқ мосламалар билан ҳимояланиш кераклиги тавсия қилинди.

Музокара якунида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аниқланган камчиликларни бартараф этилишини назоратга олиш ва масалаларни тегишли доимий комиссиялар ҳамда туман кенгаши сессия кун тартибига киритиш юзасидан келишиб олинди.

  • Кўрилди
    310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+