Кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар фаолияти билан танишилди

19.12.2023, 16:07

Кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар  фаолияти билан танишилди

Ғиждувон туманининг кичик саноат зонаси ҳудудидаги O‘zLiDeP аъзоси Содиқ Беков раҳбарлигидаги чарм-галантерея буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ўз фаолиятини бошлаганига 6 йил бўлди. Бор-йўғи 24 киши билан ишлаб чиқаришни тўғри йўлга қўя олган МЧЖ цехларида бугунги кунда 90 нафардан зиёд кишининг бандлиги таъминланган. Уларнинг 24 нафари  корхонага яқин жойда фаолият олиб бораётган ногиронлиги бор фуқароларнинг “Саховат маскани” ходимларидир. Тумандаги Оқработ, Бойхотин, Қорабоғ, Ғишти, Зарангари, Гаждумак МФЙларидаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган кишиларнинг аксарияти эндиликда “BEK-BAGS” МЧЖда доимий иш билан банд. Уларнинг ғайрат-шижоати билан кўплаб замонавий спорт сумкалари, саёҳат қилишга мўлжалланган рюкзаклар, шунингдек, ноутбуклар учун чарм-ғилофлар ишлаб чиқаролмоқда. Келгусида корхонадаги иш ўринлари сонини камида 150 тага етказиш кўзда тутилган. 

Корхона ишчи хизматчилари билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Ш.Аҳадов ва партия туман Кенгаши аппарати раҳбари Ғолиб Пўлотовлар партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳудудларда иш ўринларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ эканлигини таъкидладилар.

  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+