Олий ўқув юртларининг энг фаол, ташаббускор талаба қизлари билан мулоқот қилинди

19.12.2023, 16:15

Олий ўқув юртларининг энг фаол, ташаббускор талаба қизлари билан мулоқот қилинди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан  "Бугунги кун эртанги кун учун имконият" шиори остида қизлар форуми ташкил этилди. Унда вилоятдаги олий ўқув юртларининг энг фаол, ташаббускор талабалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар вилоятда хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат, шунингдек, тадбиркорлик соҳасида ўрни ва мавқеи тобора ошиб бораётганлигини таъкидлашди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари хотин-қизларнинг оиладаги ва жамиятдаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратаётганликлари, айниқса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга депутатликкка номзодлар кўрсатишда улар учун ажратиладиган квоталар миқдори янада оширилаётганлиги, олий ўқув юртларига  ўқишга кирган кам таъминланган оилалардан бўлган қизларга контракт пулларини тўлашда ҳомийлик ёрдами кўрсатилаётганлиги, магистратурада ўқийдиган қизларнинг эса контракт пуллари тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилаётганлиги, Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлаётган фидойи қизлар фаолияти ҳақида сўз юритдилар.

-Биз ёшлар, бугунги форумдан катта таассурот олдик,- дейди  Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабаси, “Ёшлар қаноти” аъзоси Шоҳида Ғуломжонова. - “Янги Ўзбекистон, янги ҳаёт учун”  шиори остида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни рўёбга чиқаришда, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришда бор билим ва салоҳиятимизни ишга соламиз, миллатимизнинг буюк момолари Тўмарис, Нодирабегим, Увайсий, Зулфияхонимлар каби ватанпаравар, мард ва жасур бўлишга, улар бошлаган эзгу ишларни давом эттиришга сўз берамиз.

Форум якунида O’zLiDeP тадбирларида, унинг мақсадли дастур ва ғояларини тарғиб этишда фаол иштирок эттган, фидойи ёшлардан бир гуруҳи   диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+