Давлат ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи

06.01.2024, 09:41

Давлат ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи

Президентимизнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табригини навқирон авлоднинг барча вакиллари, хусусан ёш тадбиркорлар қатори мен ҳам алоҳида мамнуният билан тинглаб, ўз хизмат вазифаларим ва партиявий фаолиятимдан келиб чиққан ҳолда навбатдаги режа - вазифаларимни белгилаб олдим.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг табригидаги “Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтирамиз.
Илм - фан, инновация, IT каби соҳаларни,  “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз” деган устувор вазифалар ижросини таъминлаш замирида бевосита ёшларимизга, уларнинг бугунги ва келгусидаги орзу - умидларини рўёбга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилган реал сайъ - ҳаракатлар мужассам эканлигини билиб олиш қийин эмас. Қолаверса, мамлакатимизда ёшлар масаласига доимий эътибор янада кучайиб, мутлақо янги босқичга кўтарилганлигини давлатимиз раҳбари табригида аниқ ва теран англаса бўлади.

2024 йилга “Ёшлар ва бизнесни қўллаб - қувватлаш йили” деб ном берилиши ёшлар – давлат ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи эканлигининг амалдаги тасдиғидир. Бу эса зиммамизга янада катта масъулият юклайди.

Шерзод Аҳадов,

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар ва

бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+