Депутат ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

19.01.2024, 16:01

Депутат ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Китоб инсонни камолотга элтувчи маёқдир. Китоб қалбни тарбиялабгина қолмай, инсон тафаккури ва дунёқарашининг юксалишига ҳам беминнат хизмат қилади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга кўмаклашиш O'zLiDePнинг дастурий мақсад-вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис партия фаоллари ва депутатлари биринчи навбатда аҳолининг, хусусан ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини янада ошириш, уларда матбаачилик маҳсулотларига қизиқишни кучайтириш мақсадида ўзлари ўқиган мактабларга китоб туҳфа этмоқда.

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутат Нодир Хамдамов шаҳар ҳоким ўринбосари Феруз Ҳамроев ҳамроҳлигида ҳудуддаги 33-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, қадрдон мактабига бадиий адабиётлардан иборат китоблар жамламасини совға қилди. Мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари бебаҳо маънавий хазина катта мамнуният билан қабул қилиб олишди.

–Депутатимиз Нодир Ҳамдамов мактабимиз ўқувчилари учун 150 дан ортиқ китоблар жамланмасини тақдим этиб китоб фондимизни бойитишга ўзининг беминнат ҳиссасини қўшди, - дейди мактаб директори. Бу туҳфа мактаб жамоаси ва ўқувчилар учун муносиб совға бўлди

Китобхонлик тадбири давомида O'zLiDeP шаҳар Кенгаши депутати Н. Хамдамов ҳам сўзга чиқиб, ўзи ўқиган мактабда бугунги кунда таҳсил олаётган ёш авлодни китоб мутолаасига ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга, бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, илм-маърифатли бўлишга чорлади. Таълим масканидаги кутубхонадан унумли фойдаланишларини тарғиб қилди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларни ижтимоий фаоллигини ошириш, улар қалбида китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини кучайтириш, юртга садоқат, Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантиришдан иборатдир.

  • Кўрилди
    251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+