Воҳадаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди

22.01.2024, 13:06

Воҳадаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ муҳандис-техник ходимлари ва ишчи-хизматчилари билан учрашди. Мулоқот чоғида партия етакчиси мамлакат ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, парламент фаолияти, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

А. Хаитов Президентимиз иштирокида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича бўлиб ўтган селектор йиғилишида жорий йилда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш, иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ҳамда самарадорликни ошириш, саноатда 7 фоиз ўсишга эришиш, молиявий интизом, солиқлар ўз вақтида тушириш, корхоналар харажати асоссиз ўсишининг олдини олиш, божхона, бюджет тушуми учун яна катта заҳиралар яратиш, яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолини камбағалликдан чиқариш ва бандлигини таъминлаш  борасида устувор вазифалар белгилаб берилганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халққа хизмат қилиши шарт бўлган адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш каби ғоялар акс этган бўлиб, шакллантирилган ишчи гуруҳлар томонидан партиянинг чора-тадбирлар режаси тасдиқланганлиги, стратегия ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида қайд этди.

- Президентимиз ташаббуси билан уюшқоқлик билан олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этаётганлигингизни кўриб, беҳад мамнун бўлдик, - деди А. Хаитов. - Мажмуага келишда йўл атрофларида томчилатиб суғориш технологияси асосида мевали ва манзарали дарахтлар экилибди. Кўчат экиш ишларини янада жадаллаштириш керак. Ғузор тумани йирик нефт газ корхоналари жойлашган ҳудуд бўлгани учун ҳам кўпроқ дарахтлар экиш табиат мусаффолигини таъминлашга ҳисса бўлиб қўшилади. Кўпроқ дуб, акация, арча, қайрағоч, тут каби иқлимга мос манзарали дарахт кўчатларидан эксангиз, бехато кўкаради.

O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб, корхона ишчи-хизматчилари томонидан мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Корхона раҳбари Алишер Баҳодиров мамлакатимизда илк бор ишлаб чиқарилаётган синтетик ёқилғи маҳсулотларини сифати ва стандартларга мувофиқлигини доимий назорат қилиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнлари хусусида батафсил сўзлаб берди. 

  • Кўрилди
    232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+