Фермерларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

22.01.2024, 16:55

Фермерларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Ғузор туманида   фаолият олиб бораётган фермерларни қабул қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди ва бартараф этиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Мулоқот чоғида Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳолининг сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, сув текин деган тушунчадан воз кечиш, сувни тежайдиган технологияларини ўрнатган ҳолда сувдан тежамли ва оқилона фойдаланиш борасида устувор вазифалар белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди. Кенгашлар ва депутатлар сувни кўз қорачиғидек асраш, ундан оқилона фойдаланиш, юртдошларимизда экологик маданиятни юксалтириш борасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришлари  хусусида кўрсатмалар берилди.

 Мулоқот давомида фермерлар томонидан соҳага оид ва ўз фаолияти бўйича қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Актам Хаитов фермерларга биржадан рўйхатдан ўтган ҳолда  иқтисодий-ҳуқуқий  билимларини ошириш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, сув, минерал ўғит ва ёқилғи таъминотини янада яхшилаш, бухгалтерларни брокерликка ўқитиш, шартномаларни пухта пишиқ тузиш, экин  майдонларини суғориш учун сув таъминотини  яхшилаш борасидаги ишларни талаблар даражасида ташкил этиш юзасидан кенгашлар раислари,  бухгалтерлари ва депутатларга тавсиялар берди.  

 

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+