“Самарқанд ГЭСлари каскади” унитар корхонаси ишчи-ходимлари партия сафига қўшилди

31.01.2024, 15:44

“Самарқанд ГЭСлари каскади” унитар корхонаси ишчи-ходимлари партия сафига қўшилди

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлари Самарқанд ГЭСлари каскади унитар корхонаси фаолияти билан танишди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли замонавий ислоҳотлар кесимида барча жабҳалар қатори гидроэнергетика соҳасида ҳам туб ўзгаришлар, илмий-техник ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Бу борада, мавжуд ГЭСларни технологик жиҳатдан қувватларини ошириш ҳамда модернизациялаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.

Шу муносаббат билан O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлари ва партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари  Самарқанд ГЭСлари каскади унитар корхонаси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, шаҳар Кенгаши депутати Фазлиддин Ғайбуллаев ўтган қисқа фурсат ичида энергетика соҳасида қатор ислоҳот олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда  “Самарқанд ГЭСлари каскади” унитар корхонаси 5 та гидроэлектростанциядан ташкил топган ва уларнинг 4 таси Самарқанд вилоятининг жанубий-ғарбий қисмида Дарғом каналида бунёд этилган. Бешинчи - Ургут гидроэлектростанцияси Ургут шаҳридан 10 км узоқликда жойлашган бўлиб, тизим таркибидаги ГЭСларнинг йиллик ўртача ишлаши натижасида 73 млн. кВт электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Мазкур корхона 2017-2023 йиллар “Самарқанд ГЭСлари каскади” унитар корхонасида олдинга силжиш кўзга кўринди. ГЭСларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ доирасида Самарқанд вилоятида 5 та Микро ГЭС қурилди. Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб Хишрав ГЭС (ГЭС-2Б)да инвестиция лойиҳалари асосида Хитой халқ Республикасининг “CNTIC” компанияси томонидан модернизация ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу жараённинг демонтаж-монтаж ишларида корхонанинг малакали ишчи ходимлари фаол иштирок этишмоқда. Модернизация ишлари тугалланганидан сўнг станциянинг ўрнатилган қуввати 26.6 МВТни ташкил қилади.

Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган мазкур давра суҳбатида O'zLiDePга қизиқиш билдирган бир қатор фаолларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+