Конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам

08.02.2024, 17:23

Конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам

Шиддат билан ўзгариб бораётган замон билан ҳамнафас ҳолда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари кенгайтирилиб, халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида кенг қамровли ишлар бажарилмоқда.  

 Кейинги пайтда маҳаллий Кенгашларнинг назорат фаолиятини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилди. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан халқ депутатлари Кенгашларининг назорат функцияларини кенгайтириш мақсадида уларга ўндан ортиқ қўшимча ваколатлар берилди.

Президентимизнинг 2 февралдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони – маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилишда, том маънода Конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларнинг фаолиятини такомиллаштириш, самарали назорат тизимини шакллантириш, маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенатига таклифлар киритиш механизмини белгилаш, маҳаллий Кенгашлар қарорларини ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминланлаш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, бюрократияга қарши чораларни белгилаш сингари вазифалар ушбу фармонда ўз ифодасини топган бўлиб, бу ўз навбатида кундалик депутатлик фаолиятимизга янада жиддийроқ ёндашиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Эътиборлиси, эндиликда жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилганлиги , шунингдек, Фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда 2024 йил 1 октябргача Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилишининг назарда тутилганлиги ҳам ҳеч шубҳасиз фаолиятимизни янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлиб ҳисобланади.

Президент Фармонидаги навбатдаги яна бир муҳим жиҳат, Кенгашларнинг ҳисобот ва ахборот эшитишга оид айрим ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, улар соҳалар бўйича тизимлаштирилди ҳамда Кенгашлар олдида тегишли ҳудудда фақатгина ҳоким, шунингдек, ҳудудий давлат органларининг биринчи раҳбарлари ҳисобдорлиги белгиланиши келгусида ушбу раҳбарларнинг Кенгаш олдида ҳам сиёсий, ҳам профессионал масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Атоева Гулнора Ҳасановна

Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгаши депутати,

Одоб-ахлоқ масалалари бўйича доимий комиссия раиси

  • Кўрилди
    158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+