Тиббиёт соҳасини ривожлантириш – давр талаби

08.02.2024, 18:01

Тиббиёт соҳасини ривожлантириш – давр талаби

2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳасидаги устувор йўналишлар белгилаб берилганлиги бежиз эмас.

Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, жумладан, бирламчи тиббиёт тизимини аҳолимиз талабларига мослаштириш ишларини давом эттириш, хусусан, тиббиёт бригадаларини малакали шифокорлар билан тўлдириш, тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимларни кўпайтириш зарурлиги шу куннинг муҳим талабларидан бўлиб ҳисобланади.

Давлатмиз раҳбарининг кадрлар масаласи бўйича билдирган танқидий фикр-мулоҳазалари батамом ўринли бўлиб эндиликда соҳадаги барча вакансияларни онлайн платформага жойлаштирган ҳолда кадрларни ишга олиш бўйича шаффоф тизимни яратиш зарурати сезилмоқда.

Видеоселектор йиғилишида касалликларни эрта аниқлаш, жумладан, кардиология, эндокринология ва онкология скринингларини ташкил этишда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам аниқ-равшан кўрсатиб ўтилдики, ушбу камчиликлар ҳам белгиланган муддатларда соҳа мутасаддилари томонидан бартараф этилиши ушбу йўналишдаги барча ишлар бугунги кун мезонлари даражасида йўлга қўйилиши зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Шуниунгдек, жойларда диспансер назоратида турган, сурункали касаллиги бор аҳолини соғломлаштириш ишлари етарли эмаслиги фармацевтика бозорида маҳаллий маҳсулотлар улуши физик ҳажмда 40-45 фоиз бўлса-да, пул қийматида 20 фоиздан ошмаётганлиги, дори-дармонларнинг яширин айланмаси бўйича етарли чораларнинг кўрилмаётганлиги, тиббий препаратлардан фойдаланиш маданиятини юксалтириш  ишларининг сустлиги ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан билдирилган Президентимизнинг ҳаққоний эътирозлари барча ҳамкасбларимиз ва соҳа ходимлари қатори мени ҳам чуқур ўйга толдирди. Ва энг муҳими давлатимиз раҳбари соҳадаги мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларни ҳам белгилаб бердилар.

Эндиликда хавф гуруҳига кирувчи аҳолини юрак қон-томир, онкология ва эндокрин касалликлари скринингдан ўтказиш тизимини ўзгартириш, соҳа мутасаддилари томонидан “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” ва “ Электрон тиббий карта” тизимларини ишга тушириш, кафолатланган пакетга кирган дориларни электрон рецепт асосида беришни йўлга қўйиш ана шундай долзарб вазифалардан бўлиб ҳисобланади

Чиндан ҳам, эл соғлиғи – юрт бойлиги. Бугун - Янги Ўзбекистон шароитида халқимиз соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш давлат сиёсати даражасидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бирига айланганлиги ва ушбу ҳаётий жараён ҳамиша бардавом эканлиги, соҳанинг барча ходимлари қайси вазифа ва лавозимда ишлашидан қатъий назар ниҳоятда масъул эканликлари ўз-ўзидан аён. Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилиши бунинг амалий ифодасидир.

Шу боис, халқ соғлиғини сақлаш, даволаш–профилактика ишларини Президентимиз топшириқ ва кўрсатмалари асосида тўғри ташкил этиш асосий вазифамиз, қалб амримиз ва виждон бурчимиз бўлиб қолаверади .

 Жонибек Матниёзов,

Бухородаги “Саломатлик маскани” хусусий шифохонаси раҳбари,

O'zLiDeP шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутати.

  • Кўрилди
    267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+