Хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

14.02.2024, 17:34

Хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Фахрийлар кенгаши ҳамда Қарши  туман кенгаши ҳамкорлигида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Қовчин оилавий поликлиникасида “Соғлом оила-мустаҳкам оила!” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

- Аёл киши рўзғор ташвишлари билан бўлиб, саломатлигига қарай олмайди,-дейди  Шаҳло Хидирова. – Кўпдан бери шифокорга учрашаман деб юрардиму, фурсат ва маблағ тополмасдим. Бугунги тиббий кўрик учун ташкилотчиларга катта раҳмат. Менга малакали ташҳис қўйишиб, даволаниш учун шифохонага йўлланма беришди. 

Чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик давомида ушбу ҳудуддаги Омонтепа, Ширкент, Қовчин қишлоқларида истиқомат қилаётган  истиқомат қилувчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, уйда ўтирган, ёш болали оналар ҳамда кекса онахонлар 134 нафар хотин-қизлар қамраб олинди.

Тиббий кўрик давомида малакали  шифокорлар  тўщакда михланиб қолган, уйда  эркин ҳаракатлана олмайдиган фахрий онахон ва отахонларнинг хонадонларига ташриф буюришиб, саломатлиги текшириб кўришди,  қўйилган ташҳис асосида  аниқланган касалликлар бўйича қўшимча дори-дармон, муолажалар тавсия этишди. 

Шунингдек, кўрик давомида биохимия тахлили, қондаги диабет, турли хил юқумли касалликлар учун қон тахлиллари, узи, эко ултратовуш текширувлари ташкил этилди.

  • Кўрилди
    212
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+