Музработда аҳоли бандлиги қандай таъминланяпти?

19.02.2024, 17:01

Музработда аҳоли бандлиги қандай таъминланяпти?

Музработ туманида ҳам 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолини ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия ва кредитлар ажратилиши натижасида кўплаб хонадонларнинг даромади кўпаймоқда.

O‘zLiDeP вакиллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳ ушбу жараёнда йўналтирилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, аҳоли бандлигининг таъминланиш  ҳолатини ўрганди.

Хусусан, ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги “Буюк ипак йўли” маҳалласидаги тадбиркорлик билан шуғулланаётган хонадонларда бўлишди.

Айни пайтда 534 та хонадондан иборат маҳаллада 2023 йилда АТБ “Агробанк” Музработ филиали томонидан йиллик 768.0 млн. сўм миқдорида лимит маблағи оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилди. Натижада, 77 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган бўлса, 3 нафарининг якка тартибдаги тадбиркор ва оилавий корхона эгаси сифатида иш бошлашига кўмаклашилди.

Жумладан, шу маҳаллада яшовчи Ўктам Мусурмонқуловга 33 миллион сўмга мотореллер, Нарзулло Алиқуловга 25 миллион сўм кредит маблағи эвазига мотокултиватор олиб берилди. Ишчи гуруҳ вакиллари ушбу фуқароларнинг хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатда бўлишди. Улар маҳалладаги аҳоли томорқаларига ишлов бериш орқали хизмат кўрсатишаётгани ва бунинг орқасидан қўшимча даромад қилишаётгани маълум бўлди.

Ишчи гуруҳнинг жамоатчилик назорат тадбирлари тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+