O‘zLiDeP вакиллари ICAPP Ёшлар қаноти йиғилишида иштирок этди
28.02.2024, 08:48
O‘zLiDeP сўнгги беш йил ичида Осиё мамлакатларидаги сиёсий партиялар ўртасида ўзаро ишончни ошириш ва барқарор тинчликни ўрнатиш доирасида Осиё сиёсий партияларининг Халқаро конференцияси (ICAPP) билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу тузилма Осиё ва Океания мамлакатлари сиёсий партияларининг халқаро бирлашмаси бўлиб, унинг мақсади Осиё минтақасидаги турли мамлакатларнинг сиёсий партиялари ўртасидаги алмашинув ва ҳамкорликка кўмаклашишдан иборат.
Мўғулистон пойтахти Улан Батор шаҳрида мазкур конференциясининг “Биз, парламентда ёшларга ҳа деймиз” мавзусида Ёшлар қанотининг VII йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу учрашув Осиёнинг 12 мамлакатидаги 17 та сиёсий партиянинг Ёшлар қанотлари вакилларини бирлаштириб, давлатлар, умуман минтақадаги муаммолар ҳақида фикр алмашиш имконини берди.
Конференцияда Давлат буюк Хурали спикери Гомбожавин Занданшатар парламент механизмида ёшлар иштироки масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, Мўғулистон ёшларининг сиёсат ва қонунлар қабул қилиниши жарёнидаги иштирокини рақамлаштириш борасида йўлга қўйилган тажриба конференция иштирокчиларининг эътиборини тортди. Бу тажриба орқали фуқароларни қонунчилик фаолиятидаги иштирокини қўллаб-қувватловчи «D-parliament» тизими ва ёшларга ўз фикрини баён қилиш имконини берувчи «D-petition» оммавий мурожаатлар тизими жорий қилинган.
Мазкур анжуманда бевосита ЎзЛиДеП вакиллари Сардор Ғиёсов ва Отабек Собитовлар ҳам иштирок этишди. Учрашув давомида иштирокчилар ёшларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги масалаларда ўзаро фикр алмашишди.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
-
Хитой элчиси билан учрашув
08.05.2024, 19:36
-
O‘zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди
08.05.2024, 19:31
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
Фикрингизни қолдиринг