Муҳим масалалар муҳокама марказида бўлди

01.03.2024, 21:50

Муҳим масалалар муҳокама марказида бўлди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб Самарқанд шаҳридаги корхона, ташкилот, муассаса ва савдо шаҳобчаларида давлат тили тўғрисидаги Қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Масъулларнинг ҳисоботига кўра, шаҳар бўйича жами 32900 та ташқи ёзувлар мавжуд бўлиб, шундан 21700 таси хорижий тилда ва имловий хатолар билан ёзилганлиги аниқланди.

Тадбир давомида 2023 йил 9 ой давомида 21700 та алмаштиришни талаб этадиган ташқи ёзувларнинг 11150 таси ишчи гуруҳи томонидан жойида олиб ташланиб, 4657 тасини қонун талабларига мувофиқлаштирилди. Қолган 5893 тасига тегишли тушунчалар ва огоҳлантириш хатлари берилди.

Шунинг билан бир қаторда Самарқанд шаҳар ҳудудида реклама ва эълонлар тайёрлаш ҳамда тарқатиш фаолияти билан шуғулланувчи 158 нафар тадбиркорларга янги таҳрирда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси ва “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-модда талабларига амал қилган ҳолда ўз фаолиятларини олиб бориш бўйича огоҳлантиришлар берилган.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Зоир Ахмедов ахборот берди. Таъкидлашича, Самарқанд шаҳри бошқа вилоятлар ва шаҳар-туманлардан келувчи ҳамда транзит ўтувчи меҳмонлар, транспорт воситалари билан гавжум. Бу эса ўз навбатда, шаҳар ички йўлларида транспорт воситалари қатновини ҳамда тирбандликларни, ҳайдовчилар томонидан қоидабузарликларни содир этиш ҳолатларини кўпайишига олиб келмоқда.

Бугунги кунда, шаҳар ички кўчаларида олиб борилаётган қурилиш, реконструкция ишлари ҳам кўчалардаги тирбандликни оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, ускуналарини ўрнатиш учун ажратилган йўл участкалари ва чорраҳаларни реализация қилиш, уларга қоидабузарликни электрон аниқловчи интелектуал видеокамералар билан жихозлаш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, шаҳарнинг серқатнов умумфойдаланиш йўллари мавсумий кўрикдан ўтказилиб, транспорт воситалари қатновини тартибга солиш мақсадида жами 458 дона етишмайдиган янги йўл белгилари ўрнатилди. Жумладан, 59 дона эскирган йўл белгилари алмаштирилди, 5 та светофор объектининг ишлаш тартиби ўзгартирилди, 0,41 кв.м йўл чизиқлари чизилди, 1 та пиёдалар утиш жойи қайта тикланди, 290 кв.метр йўлнинг қатнов қисми таъмирланди.

Депутатлар мутасадди раҳбарларнинг амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботини тинглар экан, соҳада ҳали қилиниши лозим бўлган вазифалар борлиги, уни амалга оширишда ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини билдириб ўтдилар.

Фазлиддин Ғайбуллаев,   

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг

биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+