Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

01.03.2024, 22:00

Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Миробод туман Кенгаши ҳамкорлигида маҳалла хотин-қизлари иштирокида мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худаёрова “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида қабул қилинган жорий йилга давлат дастурида хотин-қизларнинг жамиятдаги фаолигини ошириш, бандлиги таъминлаш, турли касб-ҳунарларга ўқитиш, камбағалликдан чиқариш борасида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинганига алоҳида тўхталиб ўтди.

Бу борада Миробод туманида ҳам хотин-қизларни барча йўналишда қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбирда маҳалла хотин-қизлари ўз фикрлари ва таклифлари, муаммоларини айтиб ўтди.

  • Кўрилди
    234
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+