Кам таъминланган оила хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

06.03.2024, 09:11

Кам таъминланган оила хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

O’zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти  “Аёллар қаноти” гуруҳи ташаббуси билан “Соғлом оила-мустаҳкам оила!” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳридаги “Madad shifo servis” хусусий клиникасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Таниқли шифокор Мавлуда Пўлатова раҳбарлик қилаётган  ва 2006 йилдан буён аҳолига сифатли тиббиёт хизматларини кўрсатиб келаётган мазкур клиникада 14 нафар малакали шифокорлар хизмат қилади. Мазкур клиника билан O’zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти  “Аёллар қаноти” гуруҳи ўртасида доимий  алоқалар йўлга қўйилган.

Клиникада хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Неврология, Кордиология, терапия, гинекология, ЛОР, стомотология, косметология ва бошқа тиббиёт лабороториялари шифо истаб келган беморлар хизматида.

Чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик давомида ушбу ҳудуддаги Х.Олимжон, Мулканлик, Оқ олтин, Тошлоқ, Шодлик, Иттифоқ, Қанғли  МФЙ ларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, ёш болали 20 нафарга яқин уй бекаларидан иборат хотин-қизлар қамраб олинди.

Тиббий кўрик давомида замонавий ускуналар текшируви ва  шифокорлари қабулида бўлган хотин-қизлар малакали мутахассислар кўригидан ўтиб, керакли тавсиялар олдилар.

Лойиҳа доирасида бундай бепул тиббий кўриклар вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ташкил этилмоқда.

Саида Умаралиева,

O’zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти 

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    259
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+