Депутат кўмагида 3 та оила ярашди

16.03.2024, 14:45

Депутат кўмагида 3 та оила ярашди

Бугунги кунда оилавий ажримлар сабаб қанчадан-қанча болаларнинг кўзи ёшли, руҳи синиқ ҳолатда улғаймоқда. Энг ёмони эса, эр-хотин ажрашганидан кейин ҳам алимент пулининг вақтида тўланмаслиги, ёлғиз оналарнинг қийин аҳволга тушиб қолиши каби яна бир нечта муаммоларнинг келиб чиқиши биргина фуқароларнинг эмас, балки жамиятнинг ҳам оғриқли нуқтасига айланмоқда.

Биргина ўтган йилнинг ўзида хусусан, Сурхондарё вилоятида 2810 та ажрим қайд этилгани ҳолат чиндан ҳам жиддий эканлигини исботлайди.

Кўпчилик қаторида ЎзЛиДеП депутатларини ҳам ўйлантираётган ушбу муаммога жойларда аҳоли билан қилинаётган суҳбатлар, жамоатчилик кенгашларининг назорат тадбирлари давомида ечим топишга ҳаракат қилинмоқда. Партиямиздан Узун тумани Кенгашига сайланган депутат Сафаргул Ражабова ҳам сайловчилари билан мулоқот жараёнида шундай муаммога дуч келди. Депутат тумандаги “Янги йўл” маҳалласида фаоллар билан биргаликда ажрим ёқасида турган оилаларни ўрганишга киришди. Маҳаллада ҳозирда 1300 дан ортиқ оила истиқомат қилади ва уларнинг 4 нафари ажрим ёқасида эканлиги маълум бўлди.  Жараёнда  уларнинг 3 таси яраштирилди.

Ўрганиш давомида, хусусан, шу маҳаллада яшовчи Д.Розиқовнинг хонадонида ҳам ўзаро келишмовчилик сабаб оила ажрим ёқасида эканлиги маълум бўлди. Депутат маҳалла фаоллари ҳамда партиянинг “Аёллар қаноти” вакиллари билан биргаликда, оила вакиллари билан суҳбатлашди. Ҳали вояга етмаган икки нафар фарзандининг тақдири нима кечишию бундан кейин келадиган муаммоларнинг оқибатлари тушунтирилгач, оила ажримдан сақлаб қолинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+