Талаба ёшларнинг тадбиркорликка оид қизиқишлари янада ортди

22.03.2024, 12:23

Талаба ёшларнинг тадбиркорликка оид қизиқишлари янада ортди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида банк соҳаси вакиллари иштирокида  талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда асосан мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса банк соҳасига оид ишлар, хусусан, ёшларнинг банк соҳасига оид билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, кредит олишнинг тартиб-томиллари, субсидия ва таълим кредитига оид, ижтимоий тармоқлар орқали турли хил мазмундаги пул билан боғлиқ ўйинларнинг гирдовига тушиб қолмаслик, уларнинг олдини олиш бўйича масалалар муҳокама килинди.

Ҳаётга катта орзулар билан кириб келаётган ёшлар учун тобора кўпроқ имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг олий таълимга қамровини кенгайтириш, ўқиши, маънавиятининг тўғри шаклланиши, тадбиркорлик кўникмаларига, меҳнат бандлигини таъминлаш йўлида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Айниқса, ёшларнинг банк соҳасига оид билимини мустаҳкамлаш, кредит олиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишига кўмаклашиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Республика Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бўлим бошлиғи, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Мират Қасимов ва бошқалар талаба ёшларга ҳам ўкиш билан биргаликда кредит олиб тадбиркорлик билан шуғулланишга,  банк томонидан берилаётган имтиёзли кредитлар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Учрашув давомида талаба ёшлар банк соҳасига кредитга оид ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан атрофлича жавоблар олишди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+